Лондонда 2020 йилнинг ёзида 35 метр баландликда жойлашган дунёда биринчи осмон бассейни очилади, деб ёзмоқда Big Picture.

Фото: Big Picture

Чуқурлиги 3 метрни ташкил этувчи резервуарнинг узунлиги 25 метр, сув сиғими 400 тонна бўлади. У иккита янги ҳашаматли уйларни бирлаштирган ҳолда унда яшовчиларга икки бино орасида сузиш имконини беради.

Фото: Big Picture

Ҳозирда бу ажойиб бассейн Колорадодан Британия пойтахтига боришдан аввал сўнгги синовдан ўтмоқда.

Резервуар қалинлиги 20 сантиметрли шишадан ясалган бўлиб, лойиҳа муаллифларининг таъкидлашича, унда сузаётган одам ўзини осмонда учаётгандек ҳис қилиши мумкин.

Фото: Big Picture

Бассейн 11-қаватда жойлашган ва ундан қўшни бино — қурилиш ишлари тугалланиш арафасида бўлган, 2020 йилнинг январида очиш режалаштирилган АҚШ элчихонаси биносининг ажойиб манзараси кўринади.

Найн Эльмс туманининг янги The Embassy Gardens комплекси биноларида 2000 та квартира мавжуд. Уларнинг нархи ҳашаматли пентхаус учун 600 минг фунт (7 миллиард сўм)дан бошланиб, 5 миллион фунт (58 миллиард сўм)гача боради.

Фото: Big Picture

Замонавий биноларда истиқомат қилувчилар учун улар кўнгли тусаган барча шароит: ўта замонавий қулайликлар, кинозаллар ва бошқа кўнгилхушликлар бор. Sky Deck бассейнли комплексда спа, ёзги бар ва кўнгил ёзиш учун гулларга тўла хоналар бўлади.

Фото: Big Picture

Қурилиш ишларини 2019 йилнинг охирига қадар якунлаш режалаштирилган. Қуш баландлигида сузиш мумкин бўлган ушбу бассейн Лондоннинг яна бир диққатга сазовор жойига айланади.

Фото: Big Picture