«Яндекс.Такси» ва Crosby Studios меъморий бюроси асосчиси Гарри Нуриев ҳамкорликда кийим-кечак коллекциясини тайёрлади.

Фото: Spot

Тақдимот 2019 йил 6—8 сентябрь кунлари Cosmoscow замонавий санъат халқаро ярмакасида бўлиб ўтади.

Фото: «Яндекс.Такси»

Коллекция сервиснинг рамзий ранглари — кулранг-сариқ бўёқларда яратилган. Ундан шим, футболка, юбка, шунингдек, камар, тақинчоқ, поябзал ва сумкалар ўрин олган.

Фото: «Яндекс.Такси»

Коллекцияда ҳаракат хавфсизлиги мавзусига урғу берилган, хавфсизлик камари эса асосий элементга айланган. Уни яратиш чоғида мусаввир ҳақиқий автоёпқичлар, хавфсизлик камарлари ва автомобиль аптечкасидан фойдаланган.