Ўтган асрнинг 60 йилларида Собиқ Иттифоқ муҳандис-конструкторлари букри «Запорожец»ни афсонавий Porsche 911’нинг аждоди ҳисобланмиш Porsche 356 спорткарига айлантирган, деб ёзади Big Picture.

Фото: Big Picture

Марказий илмий тадқиқотлар автомобиль институти мутахассислари «ЗАЗ-965» базасида «Спорт-900» номини олган автомобиль концептини яратган.

Мазкур концептнинг биринчи нусхаси 1963 йилда йиғилган бўлиб, «ЗАЗ-965А» шассисига 1170 миллиметрли шишапластикли кузов ўрнатилган. Унинг дизайнида орқа моторли классик купенинг белгилари аниқ кўриниб турган.

Фото: Big Picture

«Спорт-900»нинг олд ва орқа ўриндиқлари 2+2 шаклида бўлган, яъни муҳандислар унинг орқа ўриндиқларини ҳам сақлаб қолишга муваффақ бўлган. Замонавий спорткарларда учратиш мумкин бўлган ёйсимон марказий консоль эса жуда чиройли кўринишига эга.

Фото: Big Picture

Шишапластикли кузовдан фойдаланиш автомобиль оғирлигини 500 килограммгача қисқартириш имконини берган. Шу сабабли стандарт 27 кучли мотор ва 4 босқичли узатмалар қутиси билан «Спорт-900» осонликча тезлигини соатига 100 километрга чиқара олган.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture

Бироқ ҳукумат мазкур автомобилни оммавий ишлаб чиқаришга рухсат бермаган ва шундан кейин у прототиплигича қолиб кетган.

Фото: Big Picture

Фото: Big Picture