Украина президенти Владимир Зеленский 7 сентябрь, шанба куни Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда бўлди.

Фото: «РИА Новости»

«Биринчи босқич бажарилган деб ҳисоблайман. Мен ва Россия президенти Владимир Путин ваъда қилганларимизнинг барчасини бажардик ва келишувларга хилоф иш қилмадик», — дея таъкидлаган Зеленский.

Зеленский Москвадан икки давлат ўртасидаги келишувга мувофиқ озод қилинган украиналик маҳбусларни шахсан кутиб олган.

Эслатиб ўтамиз, шу куни Россия ва Украина ўртасида «35 га 35» схемаси асосида маҳбуслар алмашуви амалга оширилди.