Vitovt Electro E420 электробуси шанба куни илк бор Тошкентда ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланди. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, автобус уч ой давомида мана шу йўналишда синовдан ўтказилади. Беларуснинг «Белкоммунмаш» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган сариқ рангли машина 3 сентябрь куни Ўзбекистонга олиб келинган эди.

Фото: «Gazeta.uz»

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси ва синов даврида электробусга хизмат кўрсатадиган 7-автобус саройи раҳбарияти электробуснинг биринчи рейси йўловчилари бўлди.

Фото: «Gazeta.uz»

Электробус Чилонзор-25 мавзесидан «Чилонзор» буюм бозорига қатновчи 41-автобус йўналишида синовдан ўтказилади. Янги автобус келаси ҳафта бошидан йўналишга чиқиши кутилмоқда.