Дональд Трамп Кобулда 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт туфайли Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамда «Толибон» етакчилари билан режалаширилган учрашувни бекор қилди. Бу ҳақда «Kommersant.ru» хабар берди.

Фото: Reuters

Кобулдаги ҳужум оқибатида бизнинг буюк аскарларимиздан бири ва яна 11 киши ҳалок бўлди. Мен зудлик билан учрашувни, яъни тинчлик музокараларини бекор қилдим. Агар улар («Толибон») ушбу ўта муҳим музокаралар давомида ўт очишни тўхтатишга келиша олмаса, унда, эҳтимол улар ҳар қандай ҳолатда ҳам мазмунли келишувга эриша олмайди.

Дональд Трамп, АҚШ президенти

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни эрталаб Кобулдаги миллий хавфсизлик бошқармаси олдида автомобилга ўрнатилган бомба ҳаракатга келтирилган. Натижада, 12 киши, шу жумладан, НАТОнинг икки ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. Толибон ушбу ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган. Ҳарбийлардан бири АҚШ ҳарбий кучлари вакили бўлган.