Режиссёр Тодд Филлипснинг бош ролини Хоакин Феникс ижро этган «Жокер» фильми 76-Венеция кинофестивалининг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган ёпилиш маросимида «Олтин шер»ни қўлга киритди, дея хабар бермоқда Meduza.

Энг яхши режиссорга бериладиган «Кумуш шер» мукофотига эса «Чексизлик ҳақида» («About Endlessness») номли фильми учун Рой Андерсон лойиқ кўрилди.

Роман Поланскининг «Дрейфус иши» («J’accuse») номли фильми фестиваль ҳакамлар ҳайъатининг махсус соврини билан тақдирланди.

Лука Маринелли «Мартин Иден» фильмидаги ижроси учун энг яхши актёр, «Глория Мунди» фильмидаги роли учун эса Ариан Аскарид энг яхши актриса деб топилди.

Энг яхши сценарий учун мўлжалланган мукофот эса «Черри Лейндаги 7-уй» («No.7 Cherry Lane») анимацион лентаси учун хитойлик режиссор Юнфанга насиб этди.