Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 9 сентябрь, душанба куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Эрон олимпиячиларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Фото: ЎФА

Учрашувда Бобур Абдуҳолиқов ҳет-трикка эришган бўлса, яна бир голни Жасур Яхшибоев киритди. Меҳмонлардан фақатгина Меҳди Говеди ўзининг битта голи билан жавоб қайтаришга эришди.

Шу тариқа Любинко Друлович шогирдлари эронлик рақибларини иккинчи беллашувда ҳам мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, 6 сентябрь кунги баҳсда Ўзбекистон термаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Ўртоқлик ўйини

9 сентябрь, душанба

Ўзбекистон U-23 — Эрон U-23  4:1

Голлар: 1:0 — 18 Бобур Абдуҳолиқов, 2:0 — 36 Бобур Абдуҳолиқов, 2:1 — 50 Меҳди Гоеди, 3:1 — 53 Жасур Яхшибоев, 4:1 — 61 Бобур Абдуҳолиқов.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!