Facebook 2019 йил декабридан Deepfake Detall Challenge («Дипфейкларни аниқлаш бўйича кураш») танловини бошлайди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди.

Фото: Time Magazine

Ўзбекистонликлар ҳам жаҳон миқёсида ўтказилаётган мазкур танловда иштирок этишлари мумкин.

Facebook танловни ўтказиш учун ёлланган актёрларнинг юзлари акс этган видеоларнинг очиқ маълумотлар базасини яратади.

Унинг бир қисми сифатида иштирокчилар компанияга «сунъий интеллект ёрдамида яратилган ва фойдаланувчиларни йўлдан оздиришда ишлатиладиган видеоларни аниқлаш ва олдини олишда» ёрдам беришлари керак.

Танлов вазифаларини муваффақиятли бажарганларга Facebook’дан грантлар ва мукофотлар топширилади. Соврин жамғармаси 10 миллион долларни ташкил этади.

Танлов 2020 йил мартгача давом этади.

Ғолиб турли жамоаларнинг алгоритмлари самарадорлигини баҳолаш ва бир-бири билан таққослаш мумкин бўлган махсус механизм ёрдамида танланади.

Танлов шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.