Германиялик спортчи Фриди Кюне 7 сентябрь куни ҳайлайн — бинолар ўртасида тортилган арқонда юриб ўтиш бўйича янги рекорд ўрнатди, деб ёзмоқда TJournal.

Фото: Видеодан лавҳа

У Москвадаги «Око» ва Neva Towers бинолари ўртасидан 350 метр  — аввалги рекорддан қарийб 100 метр баландликда тортилган арқон орқали 245 метрни юриб ўтган. Янги рекорд Москванинг 872 йиллиги байрамига бағишланган бўлиб, у Гиннеснинг рекордлар китобига киритилади.

8 сентябрь куни Кюненинг рекордини Нан Полан, Миа Нобле, Максим Кагин, Александр Грибанов, Геннадий Скрипко ва Владимир Мурзаев такрорлаган. Уларнинг исмлари ҳам Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олади.

Маълум бўлишича, дорбозлардан бири рекорд ўрнатишга тайёргарлик вақтида дордан йиқилган. Уни ҳимоя арқони қутқариб қолган.