2035 йилга келиб АҚШда шамол ва қуёш каби қайта тикланувчи манбалар ҳисобидан электр энергияси ҳосил қилиш газдан кўра фойдалироқ бўлиши мумкин, дея хулосага келган Американинг Rocky Mountain Institute (RMI) тадқиқот ташкилоти.

Фото: Getty Images

RMI мутахассислари қуёш ва шамол электргенерациясининг доимий камайиб борувчи харажатлари ва АҚШ ҳудудида мавжуд газ электр станцияларини бошқариш ҳамда қурилаётганлари қиймати динамикасини солиштириб кўрди.

Таҳлиллар 2025 йилдан кейин янги газ электр станциялари қурилишининг 90 фоизи қуёш ва шамол электр қурилмаларига нисбатан қимматга тушиши, яна 10 йилдан сўнг эса буткул фойдасиз бўлиб чиқишини кўрсатди.

Шу билан бирга, инвесторлар янги газ электр станциялари қурилишига катта маблағ сарфлашда давом этиши ҳам қайд этилди. Эълон қилинган режаларга кўра, 2025 йилгача бу тармоққа 70 миллиард доллар, минтақалараро газ инфраструктурасига эса яна 30 миллиард доллар сарфланади.