Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 10 сентябрь куни соат тахминан 4:00 да CAMC юк машинасининг юк поезди вагонига бориб урилиши ва вагоннинг релсдан чиқиб кетиши оқибатида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Издан чиқиб кетган вагон қарама-қарши йўналишдан келаётган Damas’ни босиб қолган. Оқибатда Damas’да бўлган беш кишидан икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, қолган уч нафари, шунингдек, юк машина ҳайдовчиси касалхонага ётқизилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»