Кеча, 10 сентябрь куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов гўшт нархи ошиб боришига турли омиллар қаторида аҳоли кўп гўшт истеъмол қилаётгани сабаб бўлаётганини айтиб ўтди.

Фото: «Kun.uz»

Амалдорнинг ушбу ғалати баёноти ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга келтириб чиқарди. Трендсеттер блогерлар, доимгидай, муҳокамаларни бошлаб берди.

Ҳурматли Актам Ҳайитов, сиз бу гапни ўзингизни мисолингизда айтдингизми ё статистик маълумотлар асосидами? Мана бу ерда дунё бўйича гўшт истеъмол қилиш статистикаси турибди. Унга кўра биз Африка давлатлари каби истеъмол қиламиз экан гўштни.

Сизни бу ишга нима учун қўйишган? Шу одам соҳани ривожлантирсин, халқ кўпроқ гўшт истеъмол қилсин, гўштдан қийналмасин деб қўйишганми?

Бозорлардаги қассобхоналарни олдида ҳеч кузатиб турганмисиз? Ёш болалар, аёллар келиб 50–60 минг сўмлик гўштни олишга қурби етмасдан менга 10 минг сўмлик тортиб беринг деганини кузатганмисиз? Ҳафтада бир мартта ёки умуман гўшт емайдиган одамларни биласизми? Болаларига иложсизликдан гўшт ейиш зарар экан, одамни қаритар экан деб чўпчак тўқиб, ичидан зил кетган онанинг дардини эшитганмисиз?

Кўп гўшт еяпмизмиш, қаердан келиб қолади шунақа кадрлар ҳайронман. Биз шунчаки эплаб ишлай олмаяпмиз, қўлимиздан келмаяпти стабил ушлаб туриш деб қўя қолинг ундан кўра, ҳеч бўлмаса ҳақгўй одам экан деб ҳурмат қилайлик.

Ишқилиб эртага соғлиқни сақлаш вазири «Биз слишком кўп яшаворяпмиз» деб чиқмаса эди...

Alimoff Telegram-канали асосчиси Нурбек Алимов

Ким кўп гўшт ейди?

Нима ўзи у?

Бугун, 10 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтибди.

Унда мутасаддилар «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори ижроси ва моҳияти юзасидан маълумот бериб, ОАВ ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб қайтаришибди.

Жумладан, ушбу матбуот анжуманида қатнашган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов гўштнинг нега қимматлаб бораётганига изоҳ бериб шундай дебди:

«Гўшт нархи нега қимматлаб кетяпти деб ўйлайсизлар? Тўғри, ози

/ўгнқа етишмаслиги биринчи сабаб, иккинчидан, бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз. Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки, бунинг натижасида кўпгина касалликлар пайдо бўляпти. Буни ‘Америка касаллиги’ дейишади, бу касаллик менда ҳам бор, ҳаммамизнинг танамизда ортиқча гўшт бор. Мен фақат гўштни айтмаяпман, овқатланиш маданиятимиз йўқ».

Актам Ҳайитовнинг бу гапларини ўқиб мен ажабланмадим. Чунки бу одамнинг ёлғон гапириши мумкин эмас. Актам ака мол гўштини назарда тутяптилар, сиз ғаламислар эса бу зоти бобарокотни тушунмай ижтимоий тармоқларда калака қилаяпсизлар.

Тушунтираман: АҚШ, Канада, Ғарб дунёсининг аксар қисми парранда гўшти ейди. Энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган давлат – Хитойда кўпроқ эшак гўшти ва қурбақа ейишади. Ҳиндистонда эса сигир муқаддаслиги учун у кўчаларда ўзи ўлиб ҳаром қотмагунча ҳеч ким тегмайди ва сўймайди. Ҳинд мусулмонлари эса ҳиндуслардан қўрқишидан мол гўшти емайди. Корейслар кўпроқ ит ейишса, японлар денгиз жониворлари, хусусан, акула ва кит гўштини кўпроқ ейишади. Жануби-Шарқий Осиёда одамлар умуман гўшт нималигини билмайди, гуручни ёвғон сувда қайнатиб ейди. Қўшниларимиз қозоқлар ва қирғизлар от гўштини кўпроқ ейди. Ўрис билан хохол чўчқа гўшти ейди.

Шундай экан, мол гўштини дунёда энг кўп биз истеъмол қиламиз. Шу жиҳатдан олсак, Актам ака сизлар таърифлагандай «гапни олиб қочмаяпти»лар. ???

Борини айтяптилар.

Энди жиддий гапга келсам, камхарж, кам таъминланган ва оддий оилалар бир ойда ҳам бир кило гўшт кўрмайди. Буни билиш учун сал юриб пойтахтдан узоқроқ ҳудудларга ҳам келиш керак жаноб. Ана шунда ҳақиқий ҳолатни кўрасиз.

Bugunning gapi UZ, блогер Ғайрат Йўлдош

Сўнг ижтимоий тармоқларда ҳам бирин кетин ҳазил, сарказм ва кинояга бой постлар кўпая бошлади:

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Таниқли блогер Дима Қаюм мавзуга оид латифа келтирди:

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Twitter’да машҳур блогер Бакиров ўзига хос ўхшатишлар қилиб чиқди:

Скрин: «Дарё»

Блогер Қаҳрамон Асланов, доимгидек, янги мавзуга ҳам фалсафий ёндашди:

Скрин: «Дарё»

Лекин Twitter’даги мутойибалар бу билан тугаб қолгани йўқ:

Олим ва блогер Рустам Ашуров охирги пайтларда кўп тушаётган «қовун»ларга эътиборини қаратди:

Скрин: «Дарё»

Facebook’даги сатирачилар саҳифаси – «Уюшмаган ёшлар» ҳам хурсандчиликдан четда қолмади:

Скрин: «Дарё»

Пост остида қолдирилган қуйидаги изоҳ ҳам диққатга сазовор:

Скрин: «Дарё»