Бундан роппа-роса 18 йил аввал, 2001 йилнинг 11 сентябрь куни жаҳон тарихидаги энг йирик терактлардан бири юз берган эди: «Ал-Қоида» террорчилки ташкилотининг 19 нафар аъзоси АҚШда тўртта йўловчи лайнерини эгаллаб олиб, уларни Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ва Вашингтондаги АҚШ Мудофаа вазирлиги биноларига йўналтирган эди. Самолётлар Нью-Йоркдаги энг баланд осмонўпар биноларга 17 дақиқалик фарқ билан келиб урилган — эътиборга молик томони, иккинчи тўқнашув биринчисидан сўнг воқеа жойига етиб келган телекамералар томонидан олинган. Терактлар оқибатида 2977 киши, хусусан, олиб қочилган самолётларнинг йўловчилари ва экипаж аъзолари, вайрон бўлган бинолар ёки уларнинг яқинида бўлган инсонлар, шунингдек, ердаги шошилинч хизматларнинг 400 дан ортиқ ходимлари ҳалок бўлган.

United Airlines’нинг олиб қочилган иккинчи самолёти — 175-рейс — Жаҳон савдо марказининг жанубий минорасига яқинлашиб келмоқда.

Фото: Meduza

Самолёт Бостон аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай гаровга олинган. Унинг бортида 65 киши бўлган.

Фото: Meduza

Жаҳон савдо марказининг жанубий минораси билан тўқнашув.

Фото: Meduza

Пентагон ғарбий фасадининг терактдан кейинги ҳолати. АҚШ Мудофаа вазирлиги биносига Вашингтондан ҳавога кўтарилган самолёт келиб урилган. Унинг бортида 65 киши бўлган. Ерда яна 125 киши ҳалок бўлган.

Фото: Meduza

Терактдан сўнг Жаҳон савдо маркази деразаларида турган одамлар. Сурат бино қулашидан бир неча дақиқа аввал олинган.

Фото: Meduza

Қутқарувчилар вайроналар остидан Нью-Йорк ўт ўчириш департаменти ходими Михал Жажни олиб чиқмоқда. Жаж олган тан жароҳатлари оқибатида 11 сентябрь куни вафот этган.

Фото: Meduza

Одамлар ёнаётган Жаҳон савдо маркази биносидан ўзини ташламоқда. Терактлар оқибатида бу ерда 2600 дан зиёд одам ҳалок бўлган.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Жаҳон савдо маркази биноларининг қулаши. Ҳаво сёмкаси ёрдамида олинган ва 2010 йилда эълон қилинган кадр.

Фото: Meduza

Жаҳон савдо маркази ҳудудига ёндош мавзелардаги пиёдалар.

Фото: Meduza

Жаҳон савдо маркази вайроналари олдидаги ўт ўчирувчилар.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар осмонўпар бинолар вайроналари остидан одамларни изламоқда. 11 сентябрдаги терактлар оқибатида қутқарув хизматларининг 400 дан ортиқ ходимлари ҳалок бўлган.

Фото: Meduza