Футбол бўйича Евро—2020 мусобақаси саралаш босқичи 6-тури доирасида 10 сентябрь, сешанба куни гуруҳларда 7 та ўйин якунланди.

Фото: Twitter/@UEFAEURO

«А» гуруҳидан ўрин олган баҳсда Гарет Саутгейт қўл остидаги Англия терма жамоаси «Сент-Мэрис» стадионида Косово термасини қабул қилди.

Беллашув давомида Англия термаси вакиллари Раҳим Стерлинг (8), Ҳарри Кейн (19) ҳамда Жейдон Санчо (44, 45) рақиб дарвозасига гол урган бўлса, косоволикларнинг голларига Валон Брешиа (1, 49) ва Ведат Мурики (55, пенальти) муаллифлик қилди. Ўйиннинг 38-дақиқасида эса Косово ҳимоячиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Шу тариқа Англия ўз уйида Косовони 5:3 ҳисобида таслим этди ва 3 очкони қўлга киритди.

Мазкур ғалабадан сўнг англияликлар очколари сонини 12 тага етказиб гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Косово эса 8 очко билан 3-ўринда бормоқда.

«А» гуруҳидаги ҳолат:

Фернанду Сантуш бошқарувидаги Португалия терма жамоаси меҳмонда Литва термасини синовдан ўтказди.

Учрашувда португалияликлар етакчиси Криштиану Роналду (7—пенальти, 61, 65, 76) покер қайд этган бўлса, ярим ҳимоячи Вильям Карвалью (90) ҳам ўз номига битта гол расмийлаштириб қўйди. Литвалик ҳимоячи Витаутас Андрюшкявичюс (28) эса жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Натижада Португалия Литвани йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.

Маълумот учун, Португалия «Б» гуруҳида 8 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди. Литва эса 1 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.

«Б» гуруҳидаги ҳолат:

Шу куни «Ҳ» гуруҳида Дидье Дешам бошлиқ амалдаги Жаҳон Чемпиони Франция терма жамоаси Андорра термасига қарши майдонга тушди.

Тўқнашувнинг 18-дақиқасида франциялик ярим ҳимоячи Кингсли Коман ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқага келиб Клеман Лангле французларнинг 2-голига муаллифлик қилди. 90-дақиқада эса Виссам Бен-Еддер ҳисобни йирик кўринишга олиб келди (3:0).

Баҳс якунига кўра, Франция Андорра дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, ғалаба қозонди.

Қайд этиш жоиз, французлар 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда етакчилик қилаётган бўлса, Андорра бирорта ҳам очко йиға олмай охирги ўриндан жой олди.

«Ҳ» гуруҳидаги ҳолат:

Евро—2020

Саралаш босқичи

6-тур баҳслари

10 сентябрь, сешанба

«А» гуруҳи

Англия—Косово 5:3

Голлар: 0:1 —1 Бериша, 1:1 — 8 Стерлинг, 2:1 — 19 Кейн, 3:1 — 38, автогол Войвода, 4:1 — 44 Санчо, 5:1 — 45 Санчо, 5:2 — 49 Бериша, 5:3 — 55, пенальти Мурики

Черногория—Чехия 0:3

Голлар: 0:1 — 54 Соучек, 0:2 — 57 Масопуст, 0:3 — 90, пенальти Дарида

«Б» гуруҳи

Литва—Португалия 1:5

Голлар: 0:1 — 7, пенальти Роналду, 1:1 — 28 Андрюшкявичюс, 1:2 — 61 Роналду, 1:3 — 65 Роналду, 1:4 — 76 Роналду, 1:5 — 90 Вильям Карвалью

Люксембург—Сербия 1:3

Голлар: 0:1 — 36 Митрович, 0:2 — 55 Радонич, 1:2 — 66 Тюрпель, 1:3 —  78 Митрович

«Ҳ» гуруҳи

Албания—Исландия 4:2

Голлар: 1:0 — 32 Дермаку, 1:1 — 47 Сигурдссон, 2:1 — 52 Хюсай, 2:2 — 58 Сигторссон, 3:2 — 79 Роши, 4:2 — 82 Цикалеши

Франция—Андорра 3:0

Голлар: 1:0 — 18 Коман, 2:0 — 52 Лангле, 3:0 — 90 Бен-Еддер

Молдова—Туркия 0:4

Голлар: 0:1 — 37 Тосун, 0:2 — 57 Тюрюч, 0:3 — 79 Тосун, 0:4 — 88 Язижи

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!