Volkswagen компанияси Франкфуртдаги халқаро автосалонда ўзининг илк серияли электромобили ID.3’ни тақдим этди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: Spot

Қайд этилишича, MEB компаниясининг хусусий платформасида ишлаб чиқилган автомобиль ташқи кўриниши билан Volkswagen Golf’ни эслатади.

Автомобиль уч хил вариантдаги батарея билан етказиб берилади: 45, 58, 77 киловатт соат. Электромобил аккумуляторни бир марта қувватлантирганда тегишли равишда 330, 420 ва 550 километр масофани босиб ўтади.

Шунингдек, машина тез қувватлантириш функциясига ҳам эга. Ярим соат ичида автомобилни 290 километр масофага етадиган қувват билан таъминлаш мумкин.

ID.3 салонида овозли бошқарувга эга рақамли приборлар панели ҳамда 10 дюймли сенсор экранли мультимедиа тизими мавжуд.

Фото: Spot

ID.3 базавий комплектацияда камида 30 минг евро (310 миллион сўм) дея баҳоланмоқда. Автомобилни етказиб бериш 2020 йилнинг ўрталаридан бошланади.