АҚШ Олий суди президент администрациясига биринчи инстанция қарорини бекор қилиб, Мексика чегарасида муҳожирларга бошпана беришни чеклаш ҳуқуқини берди, деб хабар қилади «Коммерсантъ».

Фото: AP

Янги ташаббусга кўра, президент администрацияси мамлакатга учинчи давлат орқали келган муҳожирларга бошпана бермаслик ҳуқуқини беради. Мазкур қоида мамлакатнинг барча ҳудудларида амалга қилади. Президент Дональд Трамп Twitter’даги саҳифаси орқали ушбу воқеани улкан ғалаба деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп президент этиб сайланганидан буён миграция сиёсатини қаттиқлаштиришни ёқлаб чиқмоқда. Ҳатто Мексика билан чегарани девор билан тўсиб чиқишни Конгресс орқали тасдиқлаган. АҚШ мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, деворни қуришга 986 миллион доллар керак бўлади. Шартномага кўра, девор 2020 йилнинг октябрига қадар қуриб битказилади.