Швейцария Федерал йиғини Миллий кенгашининг аксарият аъзолари фарзандли бўлган оталарга икки ҳафта таътил бериш масаласини ёқлаб овоз берди, деб хабар қилади «Коммерсантъ».

Фото: Sputnik

RTS телеканалининг маълумотларига кўра, таътил беришни 129 киши ёқлаган бўлса, 62 киши бунга қарши овоз берган.

Таътилни бола туғилганидан бошлаб олти ой ичида олиш мумкин. Мазкур ташаббус ҳар йили 231 миллион долларга тушиши мумкин.

Молиялаштириш иш берувчилар ва ишчиларнинг ўзлари йўқотган ёрдам пуллари эвазига амалга оширилади. Тўланадиган максимал маблағ — 197 долларга тенг.