АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни айрим хатоликларга йўл қўйгани сабаб, жумладан, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни хафа қилиб қўйгани учун ишдан бўшатганини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: News-front

Аввалроқ, Дональд Трамп миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни ишдан ҳайдагани ҳақида хабар берилганди.

Жон — мен билан яхши муносабатда бўлган инсон. Бироқ у айрим хатоликларга йўл қўйди. У Шимолий Кореяга ҳам худди Ливияга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш таклифини берди. Муаммар Каддафига нималар бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу яхши баёнот эмас.

Дональд Трамп, АҚШ президенти

Унинг сўзларига кўра, бу каби таклифдан сўнг, Ким Чен Ин Жон Болтон билан иш олиб боришни истамаслигини билдирган.

Шунингдек, Дональд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро ва Эрон муаммоларига нисбатан ҳам жорий этилаётган кескин санкцияларни маъқулламаслигини айтган.