Австрия пойтахти Вена шаҳрида HoHo Wien деб номланган 24 қаватли ёғоч осмонўпар биноси барпо этилди, деб хабар беради «РБК».

Фото: «РБК»

Унинг узунлиги 84 метр бўлиб, 2019 йилнинг баҳорида Норвегияда қад ростлаган ва дунёдаги энг баланд ёғоч бино ҳисобланувчи Mjostarnet мажмуасидан бир метрга пастроқ.

HoHo Wien’нинг умумий майдони 25 минг квадрат метр, шундан 19,5 минг квадрат метри ижарага беришга мўлжалланган.

Бино архитектураси билан Венанинг RLP Rüdiger Lainer + Partner компанияси, қурилиш билан Cetus Baudevelopment GmbH шуғулланди. Лойиҳага киритилган инвестициялар миқдори 65 миллион долларни ташкил этади.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»