Американинг Нью-Жерси штатидан бўлган эр-хотин ЭКУ (сунъий уруғлантириш) амалиётидан кейин бошқа отадан бола туғилгани учун репродуктив клиникани судга берди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: Depositphotos

Кристина Кеддерич ва Дрю Василевски қизлари катта бўлган сари унинг кўринишида осиёликларга хос бўлган белгилар намоён бўла бошлаганидан сўнг бировнинг боласини катта қилаётганини билган. Уларнинг ўзи европоид ирқига мансуб.

Ўтказилган ДНК таҳлилига кўра, Дрю Василевски ҳақиқатан ҳам қизнинг биологик отаси эмаслиги маълум бўлган. Натижада шифокорларнинг хатоси оилада келишмовчилик келтириб чиқарган ва оиланинг бузилишига олиб келган.

Хабарда айтилишича, собиқ эр-хотин репродуктив клиника шифокорлари хизмати учун 500 минг доллар сарфлаган.