Вазирлар Маҳкамасининг 9 сентябрдаги «Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан Ички ишлар вазирлиги хизмат итларини озиқлантириш меъёрлари (3-илова) тасдиқланган.

Унга кўра, ИИВнинг 1—3 ойлик кучуклари кунига 150 грамм, 3—6 ойлик кучуклари ва майда зотли итлари кунига 240 грамм, ўрта зотли итлари кунига 320 грамм, йирик зотли итлари эса кунига 400 грамм гўшт (мол, от ва қўй гўшти) билан боқилади.

Скриншот: «Lex.uz»

Бундан ташқари, хизмат итларига икки кунда бир товуқ тухуми берилади. 1 ойликкача бўлган кучукларга кунига 150 грамм сут (қатиқ) берилса, йирик зотли итларга 300 граммдан берилади. Йирик зотли итлар, шунингдек, кунига 500 грамм творог билан ҳам боқилади.

Бундан ташқари, ИИВнинг хизмат итларига ҳар куни дон ёрмаси (буғдой, сули, гуруч ва гуруч ёрмалари ва бошқалар), ўсимлик ёғи, картошка, сабзавотлар (сабзи, карам ва бошқалар), суяк уни, балиқ ёғи берилади.

Қайд этиш жоиз, мол ва от гўшти топилмаганида хизмат итларига юрак, ўпка, қорин, ичаклар, гўшт-суяк ёки балиқ уни, ёғи олинмаган сут, ёғли творог берилиши мумкин, 2-тоифали мол гўшти топилмаганида эса, айрим ҳолларда, чўчқа гўшти берилиши мумкин.

Скриншот: «Lex.uz»