Россия президенти Владимир Путин Доғистонда 1999 йилнинг август-сентябрь ойларида террорчиларга қарши ўтказилган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган кўнгилли аскарлар билан мулоқотда бўлди, деб хабар беради «РБК».

Фото: «РИА Новости»

Путин Россия фуқароларининг жасоратини алоҳида қайд этиб, давлатни айнан шундай хусусиятга эга президент бошқариши кераклигини айтган.

«Токи мана шундай келишган эркаклар, ажойиб, чиройли аёллар бор экан, Россияда қандайдир ландавурлар президент бўла олмайди. Бу ўз-ўзидан маълум, бошқача бўлиши мумкин эмас», — дейди Путин.