Қозоғистоннинг Тароз шаҳрида питбуль зотли ит қариндошиникига меҳмонга келган 54 ёшли аёлни ғажиб ўлдирди, деб хабар бермоқда Fergana News. Аёл бир неча литр қон йўқотган ва касалхонада вафот этган.

Фото: Almaty.tv

Қўшниларнинг сўзларига кўра, 3 ёшли ит аёлга ташланиб уни тишлаб, қозиқ тишлари билан юлиб ташлаган, сўнг кўчага судраб чиққан. Итини ажратмоқчи бўлган эгасининг ҳам, итни лом билан урган қўшнининг аралашуви ҳам ёрдам бермаган. Жангари ит бир муддат чалғиб яна қурбонига ташланган.

Тез ёрдам полициячилар итни отиб ташлагунича ярим соат кутган. Аёл бир неча тирналган жароҳатлар билан шок ҳолатида жарроҳлик бўлимига ётқизилган, аммо уни қутқариб қола олишмаган. У қарийб 2 литр қон йўқотган.

Қўшнилардан бирининг айтишича, ит одамларга биринчи марта ташланиши эмас. «Эшакдек келидаган даҳшатли ит. Жуда катта. Ҳаммага ташланарди. Унинг эгаси ҳовли дарвозасини доим ёпиб юрарди. Ёпмаган пайти эса ташланарди. Полиция биларди, буни ҳамма биларди. Нафақат бизни, полицияни ҳам тишлаган. Ўтган йили яна бир одамни тишлаганди. У ҳам касалхонада ётган, бу сафар эса бутунлай», — деган у.

Полиция воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаган.