13 сентябрь куни ҳукумат йиғилишида чиқиш қилган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўзининг алабай итларига бағишланган навбатдаги китоби тақдимотини ўтказди, деб хабар беради Fergana News.

Фото: Fergana News

Туркманистон президенти алабай итларига бағишлаб ёзган шеърини ҳам ушбу йиғилишда ўқиб берган.

«У йиллар, асрлар, вақтлар алоқасини билади — туркман алабайи.

Унинг шуҳрати юқори, муносиб қадрланган —туркман алабайи.

Гилам ҳам, от ҳам юз йиллар аро, аждодлар мероси ва васияти,

Муваффақиятлар ва ғалаба рамзи— туркман алабайи», — дейилади шеърда.

Президент йиғилиш иштирокчиларидан шеърга баҳо беришни сўраган. Унинг шеъри йиғилиш иштирокчилари томонидан олқишлар билан қарши олинган.