«Дарё» таҳририятига Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган 27-умумтаълим мактабининг ўқитувчиси ўқувчи қизни урганлиги акс этган видео келиб тушди.

Кадр: YouTube

Мактабдаги кузатув камерасига тушиб қолган воқеа 13 сентябрь куни соат 16:30 атрофида содир бўлган. Муаллима ўқувчига нима сабабдан қўл кўтарганлиги номаълум.

Ярим дақиқалик видеоёзувда мактаб йўлагида ўқитувчи аёл ўқувчи қизга танбеҳ бераётгани ва ураётгани акс этган.

Кадр: YouTube

Бу ҳолатни кўрган бошқа ўқитувчи эса индамасдан ўтиб кетган.