Аслини олганда галактика Ойдан олти марта катта, лекин одамлар буни кўра олмайди. Tjournal ушбу маълумотни қисқача таҳлил қилган.

Фото: Twitter

Андромеда — бу Сомон йўлига энг яқин жойлашган галактика. У сайёрамиздан 2,5 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва тахминан триллион юлдузга эга. Бу Сомон йўлидаги юлдузлар сонидан бир неча баробарга кўп дегани.

Агар Андромеда галактикаси юлдузлари ёрқинроқ нур сочганда бу осмонда Ойдан келаётган ёруғликдан олти баробар кўпроқ бўларди. Аммо инсон кўзи учун Адромеда галактикаси кичик нур парчасидек кўринаверади.

Реддит фойдаланувчиси Том Бакли-Хьюстон тажриба тариқасида юлдузли осмонда Анромеда галактикаси ёруғлигини оширди ва солиштириш учун уни ой билан ёнма-ён жойлаштирди.

Астроном Алан МакКоннахининг айтишича, ултрабинафша расмларига кўра Анромеда галактикасининг ҳақиқатан ҳам юлдузли осмонда Ойдан олти марта катта. Аммо ёрқин юлдузларнинг катта қисми галактика марказида жойлашган, шу сабабли унинг чеккаларидаги юлдузлар хира нур сочади. Андромеданинг тўлиқ масофаси ҳисобга олинса, у осмонда Ойдан ёрқинроқ 40 та Ой ҳосил қилиш қувватига эга экан.