Марғилонлик уста ўзининг Lacetti автомобилидан Ferrari’га ўхшаш бўлган автомобиль ясади. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи маълумотларига асосланиб, Sputnik хабар берди.

Фото: «Sof.uz»

Хабарда автомобиль олд, ён ва орқа томондан олинган суратлари жойлаштирилган.

«Гуруҳ аъзолари ушбу расмларни турлича кутиб олишди, кимдир ҳазил аралаш бу йигитни дарров ‘Ўзватопромъга бошлиқ қилиш керак, деса бошқалар ЙҲХБ бундай автомобилга оддий йўллардан ҳаракат қилишига рухсат берармикан, деб хавотир олган.

Нима бўлганда ҳам, йигитга қойил қолиш керак. Ахир нолдан бошлаб бутун бошли автомобиль ясаш учун қанча вақт, куч ва маблағ керак», — дейилади хабарда.

Фото: «Sof.uz»

Фото: «Sof.uz»