Автомобиль сотиб олиш – оқилона ва пухта ўйлаб ёндашиш керак бўлган масъулиятли иш. Hyundai’ни бренднинг расмий дистрибюторидан сотиб олиш – бу сизнинг орзунгизни осон ва самарали бажаришга имкон берадиган ечимдир.

Hyundai автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори Тошкентда Корея автоконцернининг моделлар қатори кенгайгани ҳақида хабар беради. Сиз дилерлик маркази шоурумида янги машина ҳамда асл Hyundai эҳтиёт қисмлари ва аксессуарларини сотиб олишингиз мумкин. Hyundai Auto Asia автопарки бутланган турли хил  Elantra ва Sonata янги автомобиллари билан тўлдирди. Малакали мутахассислар сизга тўғри танлов қилишда ёрдам беради ва сизни қизиқтирган барча саволларингизга жавоб беради.

Янгиланган 2019 йилнинг Hyundai Elantra’си – чиройли ва бақувват автомобиль. Унинг ташқи кўриниши ва ички жиҳозланишига кўра, ҳақли равишда келажак автомобили деб аташ мумкин. Нафис кузов чизиқлари ва ғайриоддий учбурчакли оптикаси диққатни жалб қилади, инновацион технологиялар эса барча зарур жиҳозлар ва функциялар билан биргаликда ниҳоятда қулайлик билан бирга хавфсизликни ҳам кафолатлайди.

Седаннинг дадиллиги ва жасурлигини капотнинг аниқ қирралари, геометрик архитектурали олд бампер ва олти бурчак шаклидаги улкан радиатор панжараси билан ифода этилади. Ички қисми хчамлик, эргономика ва қулайлик тамойиллари асосида яратилган. Юқори технологияли услуб устунлик қилади: катта мултимедиа экрани билан ишлаш қулай, хром элементлари эса интерерни янада дидли кўрсатади. Hyundai ўзи учун алоҳида мақсад қўяди – тежамкор ва самарали ёнилғи сарфлайдиган автомобилларни яратиб, дунёда пешқадам бўлиш. Ушбу мотор бунга ажойиб мисол. Гамма 1,6 литр 6300 айл./дақ.да 128 от кучини беради.

Hyundai Auto Asia шоурумида янги Elantra 1,6 MPI 6 АТ 128 от кучи ва 2.0 MPI 6 АТ 149.6 от кучи тавсифларига эга бензинли двигателлар билан бутланган.

Hyundai Sonata 2019 – бу нафис кўриниш ва юқори технологик функсионал бутланишга эга бўлган юқори тоифали оилавий шаҳар седанидир. Кенг эргономик салонга эга ишончли автомобиль қулайлик ва хавфсизликни қадрлайдиган одамларга мўлжалланган. Hyundai Auto Asia’да модел LF 2.0 MPI Primary 6 АТ ва LF 2.0 Classic 6 АТ каби икки хил бутланишда тақдим этилган.

Hyundai автомашиналарининг бўлажак эгалари харид босқичида автоуловни танлаш бўйича маслаҳатлардан фойдаланишлари, шунингдек, замонавий диагностика ускуналарида сифатли хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Бу сизга автоуловдан фойдаланиш пайтида ҳар қандай ишни, шу жумладан, кафолатли ва кафолатдан кейинги таъмирлашни амалга оширишга имкон беради.

Автомобиль ихлосмандлари учун хушхабар!

Энди жисмоний ва юридик шахслар Hyundai автомобилини 10 фоизли олдиндан тўлов билан лизингга сотиб олишлари мумкин. Компания, шунингдек, ижтимоий тармоқларда Hyundai Auto Asia саҳифаларида кузатиш мумкин бўлган акциялар, ютуқли ўйинлар ва бошқа тадбирлар билан мижозларни хурсанд қилишга тайёрлигини билдиради.

Hyundai дунёсига қўшилинг!

Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 77 А

Мўлжал: Учқаҳрамон айланаси

Телефон: +(998) 71−225−89−89.

Сайт: hyundai-auto.uz

Facebook

Instagram

Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида.