16 сентябрь куни Telegram’даги Alimoff каналида блогер Нурбек Алимов ҳамда ёш журналист Дилбар Исматуллаева томонидан олиб борилган суриштирув натижалари эълон қилингани ва улар Тошкент ахборот технологиялари университетида фаолият юритган «троллар фабрикаси»ни фош этиб, ижтимоий тармоқларда фаолият юритган каттагина ноқонуний гуруҳга оид исбот-далилларни ошкор қилгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Шундан сўнг бу ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган воқеаларидан бирига айланди. Ҳар доимгидек, резонансли мавзуга билдирилаётган ҳазил-мутойиба ва сарказмга бой постларни қуйида ҳавола этамиз.

«Давра»ни Telegram’чиларнинг постлари билан очиб берамиз.

Кеча блогер Нурбек Алимов битта суриштирув натижаларини телеграмдаги каналида эълон қилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар, қатор сайтлар ҳам ёзишга улгуришди. Унда иддао қилинишича, Тошкент ахборот технологиялари университетида махфий равишда фаолият юритадиган махсус «троллар фабрикаси» бор экан.

Рости, ижтимоий тармоқларда оммавий равишда ижобий ёки салбий изоҳ қолдириш кампаниялари илгарилари ҳам учраб турарди, лекин бу у ёки бу ташкилот доирасидагина қоларди. Яъни раҳбарини ёки ташкилотини ҳимоя қилиш учун оммавий равишда ходимлар сафарбар этиларди. Шунинг учун аввалига бу суриштирувга ишонқирамай қарадик. Лекин узоқ давом этаётган сукунат, реакция йўқлиги бизни ўйлантириб қўйди.

Лекин Ўзбекистонда айнан мақсадли ва манзилли троллинг билан шуғулланадиган махсус гуруҳ борлиги, агар рост бўлса, биринчи марта дуч келинаяпти. Қизиғи, суриштирув материалларига таянилса, троллар гуруҳининг бир учи А. Ходжаевга бориб тақалаяпти (видеодан кўринишича).

Бу инцидент юзасидан қатор саволларга жавоб беришни талаб қилинади:

Ўзбекистонга янги авлод айтишникларини етиштириб бериши керак бўлган ТАТУда ҳақиқатанам ҳам троллар фабрикаси борми? Унинг тепасида ким турибди? Пулни ким тўлаяпти? Бу троллар кимни кимдан ҳимоя қилаяпти? А. Ходжаевнинг исми бу суриштирувда нега чиқиб қолди?

«Davletov.uz»

Дўстим Нурбек Алимов Дилбар Исматуллаева билан бирга жуда яхши суриштирув ўтказибди. Жуда оламшумул бўлмаса ҳам, лекин, менимча, Ўзбекистонда биринчи марта бунақа йўналишда иш қилиниши. Суриштирувлар бунданам кенгайиб, энди йирик коррупсион схемалар фош этилишини тилаб қоламан.

Суриштирувни қизиқиш билан ўрганиб чиқдим. Албатта, ҳали бор материал асосида хулоса қилишга эрта. Лекин шу воқеа – жимитдеккина троллар фабрикасининг фош бўлишида илгари бир неча бор айтган гапларимнинг исботини кўргандай бўлдим.

«Буни ҳукумат уюштирган», «Американинг проекти бу», «Масонлар фитнаси» деган гапларни эшитганда одатда кулиб қўяман. Чунки бир ҳақиқат бор: амалдорлар ва умуман «тепадагилар» одатда биз ўйлаганчалик ақлли бўлмайди. Битта соҳани амаллаб ривожлантира олмайдиган одамлардан моҳирона фитналар кутиш аҳмоқлик бўларди. Қўлларидан келгани – мана шунақа беўхшов ишлар қилиб, фош бўлиб юриш.

«Асанов формати»

Ҳамма блогерлар ҳам рўй берган ишни ижобий баҳоламади. Масалан, «Меҳрибон пиарчи» канали аслида «троллар фабрикаси» эмас, «кечаги ПТУчиларнинг аянчли ўзбошимчалиги» фош этилганини ёзди. Унинг фикрича, суриштирув охирига етказилмаган, кўп жиҳатлар мавҳум қолган ва «улар журналистик суриштирув деётган нарсани Пайнет киоскидаги деворий газетада ҳам чоп этиб бўлмайди».

Татушниклар, давай, олға!

Душманлар ҳужум қилмасин!

Лекин, боллар, хушёр бўлинг:

Троллигимиз сезилмасин.

Маънавиятни қалқон қилинг,

Салга духингиз синмасин.

Подаркамас муллажиринг,

Троллигимиз сезилмасин.

Коммент қолдиринг тоғ-тоғ,

Маддоҳликдан безилмасин.

Скриншотдан бўлинг огоҳ,

Троллигимиз сезилмасин.

Арбобларни ҳимояланг,

Қалбчалари эзилмасин.

Бўлсак ҳамки бироз гаранг,

Троллигимиз сезилмасин. 

«Уюшмаган ёшлар»

Фото: Жамшид Нурқул

Фото: Жамшид Нурқул

Фото: «Уюшмаган ёшлар»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Таниқли блогер Эльдар Асанов бу борадаги фикрини креатив юмор билан изҳор этди:

Скрин: «Дарё»

Шоир Мирзоозод эса тролликка ёлланмоқчи:

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Журналист Муслим Мирзажоновдан мавзуга доир муҳаммас:

Скрин: «Дарё»

Янгича тез айтиш ўйини:

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Скрин: «Дарё»

Twitter’чиларнинг фикрлари билан таништирамиз.

Фош этувчи материаллар муаллифларидан бири – блогер Нурбек Алимов риторик савол йўллади:

Тармоқда Troll Afandi номи билан машҳур яна бир блогер эса шу куни ўз номини ўзгартириб олишни мақул топди:

Скрин: «Дарё»

Яна бир чимдим креативлар: