АҚШнинг Длавэр штатида истиқомат қилувчи Рэнди Бетс фармацевтика компанияси вакили бўлиб ишлайди. У бўш вақтида тошбақаларни парваришлаш билан шуғулланади. Икки ой олдин Бетс орқа панжалари деярли ишламайдиган тошбақани боқиб олди, деб хабар беради Meduza.

Фото: Instagram /Helixwheels

Хеликс исмли тошбақа яхши ҳаракатлана олмаган, овқат ейиши ва бошқа тошбақалар билан мулоқотида ҳам муаммолар кузатилган. Хеликсни ўлдиришни режалаштиришган, бироқ иш жараёнида тез-тез орқа ва бел жароҳатларига дуч келадиган Бетсда бошқа ғоя пайдо бўлган. У Хеликснинг мугуз совутига фингерборднинг ғилдиракларини қотириб қўйган — ва бу фойда берган. Кичкина тошбақа тезда ҳаракатланишни ўрганиб олган ва унда овқат ейиш бўйича муаммо бошқа кузатилмаган.

Бец махсус хавфсиз елимдан фойдаланади. Ғилдиракчаларни ечиш керак бўлганида тошбақа совутидаги елимни эҳтиёткорлик билан кўчиради.

Август ойининг ўрталарида маҳаллий телеканаллар учун Хеликс ҳақида сужетли фильм ишланган. Унинг номига Instagram ва Facebook’да саҳифалар рўйхатдан ўтказилган.

Ҳозирда Хеликснинг кўплаб мухлислари ҳам пайдо бўлган.

Фото: Instagram / Helixwheels

Фото: Instagram / Helixwheels

Фото: Instagram / Helixwheels

Фото: Instagram / Helixwheels