Facebook фойдаланувчиси Метти Роберц ҳазил тариқасида ташкиллаштирган Невада штатидаги «51-ҳудуд» ҳарбий зонасини эгаллаб олиш бўйича «штурм»да икки мингдан ортиқ одам иштирок этади. Бу ҳақда 8 Неwс НОWъга таяниб «РБК» хабар тарқатди.

Фото: Facebook/Сторм Ареа 51

Тадбирлар Рейчел (аҳолисининг умумий сони 60 нафар) ва Хайко мавзеларида ўтказилган.

Аввал тадбирга 75 та одам келгани хабар қилинганди. «Штурм» қатнашчилари ҳарбий база ҳудудига бостириб кириб, у ерда ўзга сайёраликлар бор ёки йўқлигини аниқлашни мақсад қилган. Якунда фаолларнинг иккитаси ҳарбий ҳудуд яқинида қўлга тушган.

«Штурм»нинг Facebook’даги саҳифаси 21 июнда очилган. Саҳифадаги кўришлар сони 2 миллиондан ортиқ. 3 августда саҳифа ижтимоий тармоқдан ўчириб ташланган. Тадбирнинг янги ташкил этилган саҳифасига кўра, «штурм» маҳаллий вақт билан 12:00 да бошланган ва икки кун давом этади. Ижтимоий тармоқдаги 2,3 минг фойдаланувчи унда иштирок этиш ниятини билдирган. Айни вақтда уларнинг сони 3 мингга етган.

Невададаги «51-ҳудуд» АҚШ аҳолисининг онгида ғайриоддий ҳодисалар юз берадиган жой деган тушунча пайдо бўлган. 1996 йилда экранларга чиққан «Мустақиллик куни» фильмида базада ўзга сайёраликлар устида тажриба лабораторияси сифатида тасвирланган.

АҚШ ҳукумати 2013 йилда базанинг мавжудлигини тасдиқлаган. Расмий маълумотларга кўра, «51-ҳудуд»да учувчи воситалар ҳамда қурол тизимлари синовдан ўтказилади.