Янги зеландиялик олимлар янги турдаги майса бургасини «Узуклар ҳукмдори» фильмининг персонажи хоббит Фродо Бэггинс шарафига номлади, деб хабар беради Meduza.

Фото: The Guardian

Psylla frodobagginsi номини олган бурга ҳақида PLOS ONE илмий журналида мақола ҳам чоп этилган.

Майса бургаси ўзининг илмий номини кичик бўлгани, шунингдек, «Узуклар ҳукмдори» ва «Хоббит» фильмлари тасвирга олинган Янги Зеландиянинг Жанубий оролида яшагани учун олган.

Янги турларни таниқли инсонлар номи билан аташ тез-тез учраб туради. Масалан, паразит ясси қуртининг бир тури Барак Обама, қисқичбақанинг бир тури — Pink Floyd гуруҳи шарафига номланган. Бразилияда амёбаларнинг бир тури эса «Узуклар ҳукмдори»даги Гэндельф шарафига ном олган.