Тошкентнинг Учтепа туманидаги Лутфий кўчасида 22 сентябрь, якшанба куни эрта тонгдан «Автомобилсиз кун» доирасида пиёда сайрлар бошланди. «Дарё» мухбири тадбирлар жойида бўлиб, фотолавҳалар тайёрлади.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

«Автомобилсиз кун» — Тошкентда илк бор қатнашаётган Европа мобил (ҳаракатланиш) ҳафталиги доирасида ташкил этилган тадбирлардан биридир. Бир неча аввал айнан шу ҳафталик доирасида Бепул метро куни ўтказилган эди.

Аввал маълум қилингданидек, Учтепа туманида соат 9:00 дан 23:00 гача Лутфий (Фарҳод кўчасидан Ширин кўчасига қадар) ва Ширин (Лутфий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасига қадар) кўчаларининг бир қисми шахсий автотранспорт воситалари учун (автобуслар учун эмас) ёпилган.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Айни дамда «Лутфий» сайлгоҳида профессионал велосипедчиларнинг, кўзбойлоғичларнинг чиқишлари, аниматорларнинг томошаларини кўриш мумкин. Кўнгилочар дастурдан, шунингдек, велосипедларни таъмирлаш бўйича маҳорат машғулотлари, асфалтга расм чизиш танлови, рақс флешмоблари ҳам кун давомида ўтказилиши режалаштирилган.

Автомобилсиз кун тадбири бугун «Сеул» паркида соат 18:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтадиган байрамона концерт билан якунланади.

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

Фото: Мадина Нурман / «Дарё»