АҚШ Вакиллик палатасининг разведка ишлари бўйича қўмитаси раиси Адам Шифф президент Дональд Трампнинг Украина етакчисига ўтказган босими исботлангудек бўлса, импичмент ягона чора бўлишини маълум қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: Reuters

Дональд Трамп журналистларга Украина президенти билан бўлиб ўтган суҳбат мазмунини қай йўсинда эълон қилишни ўйлаб кўришини билдирган. Унинг сўзларига кўра, «бу жуда ажойиб суҳбат бўлган ва бундан яхшисини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди».

The Wall Street Journal мабасининг маълум қилишича, Дональд Трамп июль ойида Владимир Зеленский билан телефон суҳбати чоғида Украина етакчисидан АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден Хантернинг ўғлига қарши тергов бошлашини талаб қилган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Вадим Пристайко икки мамлакат етакчисининг суҳбатини «дўстона» ва «ҳеч қандай босим бўлмаган» дея таърифлаганди.

Жо Байден Хантер президент Дональд Трампни ўз ваколатини суиистеъмол қилишда айблади ва Конгресснинг телефон суҳбатлари мазмунини текшириш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, у президентга импичмент эълон қилиниши мумкинлигини ҳам маълум қилган.