Hyundai Motor Ирландиянинг Aptiv компанияси билан ҳайдовчисиз бошқариладиган транспорт тижорат платформаси яратиш юзасидан шартнома имзоланганини эълон қилди. Ушбу тизимни синовдан ўтказиш келаси йилга режалаштирилмоқда, платформани етказиб бериш 2022 йилдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: Forbes

Қўшма корхонанинг умумий бюджети 4 миллиард АҚШ долларини ташкил этади ва томонлар акциялар капиталининг 50 фоиздан улушига эга бўлади. Hyundai Motor, Kia Motors ва Hyundai Mobis биргаликда 1,6 миллиард ва яна 400 миллион АҚШ долларини тадқиқотлар, ишланмалар ва интеллектуал мулк ҳуқуқи учун инвестиция тариқасида киритади.

Aptiv ўз ишланмалари билан бўлишади, шунингдек қўшма корхонада ишлаш учун 700 нафар ходимини сафарбар этади. Компаниянинг таянч нуқтаси Бостонда бўлади. Келишув якуни 2020 йил иккинчи чорагига мўлжалланган.