Галактикамизда ўзга сайёраликлар мавжуд эмас. SpaceX раҳбари Илон Маск тўлиқ йиғилган илк Starship ракетаси тақдимотида шундай фикр билдирди, дея хабар берди «РИА Новости».

Фото: AP

SpaceX раҳбарига кўра, ҳарбийлар ўзга сайёраликларни яширадиган «51-зона» ҳақидаги гап-сўзлар оммалашган мемдан бўлак нарса эмас.

«Билишимча, биз ягона ақлли тирик мавжудот бўлсак керак. Балки бошқа жойларда ҳаёт бордир, лекин унинг аломатларини кўрмадик. Ўзга сайёраликлар ҳақида сўрасангиз, улар бор-йўқлигини ўзим ҳам билишни истардим», — деди Илон Маск.

Илон Маск коинот ва ўзга сайёраларни тезроқ забт этишга даъват этиб, Қуёш Ер сайёрасини буткул вайрон қилишига «атиги 700 миллион йил» қолганини эслатиб ўтди.