Доғистоннинг Дербент шаҳрида шу юртда яшаб келаётган 16 миллат вакилларидан иборат 30 нафар келин-куёв никоҳдан ўтган, маросимларга 10 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрган. Бу ҳақда «Дербентские новости» хабар берди.

Фото: Дербент шаҳри мерияси

Энг ёш келин-куёвларнинг ёши 19 да, тадбирларда бриллиант тўйини нишонлаган энг ёши катта жуфтлик эса 60 йил давомида бирга яшаб келмоқда.

Маросимда бир йўла иккита жаҳон рекорди ўрнатилган: энг кўп турли миллат вакиллари никоҳдан ўтган тўй ҳамда энг кўп меҳмон ташриф буюрган никоҳ оқшоми. Иккала натижа ҳам Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.