Бутун дунёда бўлгани каби юртимиз табиати ғаройиб мўъжизаларга бой. Ана шундай мўъжизавий масканлардан бири Ургут туманидаги Қоратепа қишлоғи яқинидаги ноёб харсанг тошлар жойлашган тоғ адирлигидир. Ғайрат Йўлдош адирликда бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бу ерда жойлашган харсанглар орасида ноёб ҳайвонлар шаклидаги ва бошқа турли кўринишдаги тошлар бор. Бу жой ҳамюртларимиз билан бирга хориждан келадиган сайёҳлар орасида ҳам машҳур.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Айниқса ўтган асрнинг 70 йилларида Германия Демократик Республикасининг DEFA (DEFA, Deutsche Film AG, Deutsche Film-Aktiengesellschaft) киностудияси томонидан ишланган ва машҳур актёр Гойко Митич бош ролда ўйнаган «Апачилар» фильмининг бир қисми шу ноёб харсанг тошлар жойлашган тоғ адирликларида суратга олиниши бу жойни янада машҳур қилиб юборди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қоратепа тоғ адирларида жойлашган ноёб табиат манзараларига боқиб, киши фақат ҳайратланади холос. Зарафшон тоғ тизмаларига кирувчи тоғ адирларида жойлашган бу ноёб ва маҳобатли тошларнинг антиқа ва ғаройиб шакллари ҳар қандай инсонни ҳайратлантиради. Бугун ушбу тоғ адирлигидаги бир неча асрлик тешиктошни, ҳайбатли тошбақани эслатувчи йирик харсанг тошларни кўргани йил давомида сайёҳлар келиб турибди. Улар орасида кўплаб хорижлик сайёҳлар ҳам бор.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Бу ердаги ноёб тошларни томоша қилар экансиз, уларнинг айримларини қандайдир жонзот шаклига ўхшашини кўриб ҳайратланасиз. Яна бир қисм тошлар эса устига ёзилган «севги тарихлари»дан сўзлайди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Уларнинг устига бўёқ билан ёзилган ёзувларни кўриб одамлар орасида бефаросатлар ҳам кўплигига амин бўласиз. Дунёда бундай ғаройиб шаклларга эга бўлган тошлар кўп эмас. Биз бундай тошлар юртимизда ҳам борлиги билан бемалол фахрлансак бўлади. Аммо биз ҳозирча фахрланиш ва уларни асраб-авайлаш ўрнига, тошларга бўёқ билан «севги тарихлари»ни ёзиб, уларни таҳқирлаяпмиз ва зарар етказаяпмиз холос.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.