Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг «Дарё»га хабар беришича, 27 сентябрь куни «Чирчиқ шаҳрида жойлашган 9-сонли мактабдан нотаниш аёл бола ўғирламоқчи бўлди» номи билан тарқалган видео ҳамда аёлнинг сурати билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиққан.

Фото: «Дарё»

Маълум қилинишича, суратдаги аёл бухоролик Г.С. эканлиги аниқланган. У дугонасининг илтимосига кўра, унинг қизини ўзининг 7 ёшли фарзанди билан бирга Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб келишга борган. Мактабда дугонасининг қизи Г.С.ни танимаган, у билан кетишни истамаган ва мактаб ходимларининг эътиборига тушган. Оқибатда англашилмовчилик фуқаролар томонидан суратга олиниб, «бола ўғриси» деб, тасдиқланмаган нотўғри хабарлар тарқатилган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»