Хитой раиси Си Цзиньпин Хитой Халқ Республикасига асос солинганлигининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда иштирок этди. Мамлакат раҳбари янги Hongqi L9 лимузинида ҳаракатланди. Лимузиннинг суратларини Motor тақдим этди.

Фото: Motor

Ҳонгқи хитой тилидан таржима қилинганда «қизил байроқ» маъносини билдиради. Мазкур автомобиль Россиянинг Aurus маркасининг ўхшаши ҳисобланади. Хитой бренди FAW давлат концернига тегишли ва 1958 йилдан буён маҳаллий элита қатлами учун ҳукумат автомобилларини ишлаб чиқаради.

Фото: Motor

Бундан аввал ишлаб чиқарилган Hongqi HQE билан таққослаганда, янги моделнинг кузови ва салони ўзгарган. Ташқи кўриниши 2009 йилда ишлаб чиқарилган Hongqi HQE моделиникига ўхшаса ҳам, L9’нинг ташқи кўриниши қайтадан ишлаб чиқилган.

Фото: Motor

Хитой парад машиналари учун анъанавий бўлган люк зирҳланган кузов билан уйғунлашиб кетган. Орқа эшикларнинг ҳаракат йўналишига қарама-қарши очилиши ўзгаришсиз қолган.

Фото: Motor

Қайд этилишича, янги лимузин аввалги модел каби 6 литр сиғимли V12 двигателига эга. HQE’нинг двигатели 480 от кучига эга бўлган.

Фото: Motor

Хорижий сафарлари чоғида Хитой етакчиси Hongqi N501 лимузинидан фойдаланади. Мазкур модел Hongqi қаторида мавжуд эмас ва бу автомобиль ҳақида расмий маълумот ҳам йўқ.