Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучларининг жорий йил 27 февраль куни Жамму ва Кашмир штатида ҳалокатга учраган Ми-17 вертолёти ҳинд ҳарбийлари томонидан уриб туширилган. Бу ҳақда Ҳиндистон ҲҲК штаби бошлиғи Ракеш Кумар Сингҳ маълум қилди, дея хабар беради «Коммерсантъ».

Фото: YouTube

Олдинроқ Деҳли вертолёт ҳалокатида Покистонни айблаган, Исломобод эса ҳодисага алоқадорлигини инкор этганди.

Ми-17 уриб туширилиши оқибатида 6 нафар ҳинд ҳарбий хизматчиси ва бир фуқаро ҳалок бўлганди. Мазкур ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари ўтган ҳафтада якунланди.

«Бу биз томонимиздан катта хато бўлган, буни тан оламиз. Вертолётга бизнинг ракета бориб теккан, бу аниқланди. Тегишли маъмурий ва интизомий чоралар кўрилмоқда. Бундай ҳодисалар келгусида такрорланмаслиги учун зарур ҳаракатлар амалга оширилади», — деди Ракеш Кумар Сингҳ.

Унинг айтишича, мамлакат қуролли кучларининг икки зобити жавобгарликка тортилади.