Москва шаҳрида 1536-сонли мактабнинг директори Марина Акатова бир гуруҳ ўқувчилар томонидан бошқа бир ўқувчининг бошини унитазга тиққани тасвирланган видео тарқалиб кетгач, ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди, деб хабар беради Meduza.

Москва шаҳри фан ва таълим департаментининг баёнотида айтилишича, болакайни таҳқирлаган 8-синф ўқувчиларининг раҳбари Галина Лошкарея билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Болакайнинг таҳқирланиши тасвирланган видео интернетда октябрь ойининг бошида пайдо бўлганди. Жабланувчи еттинчи синф ўқувчиси бўлиб, у Иля Резникнинг «Кичик мамлакат» ансамблида қўшиқ куйлайди.

Тергов қўмитаси калтакланиш моддаси бўйича жиноят ишини очган.