Сурия ташқи ишлар вазири Волид Муаллим Эрон халқига террорчиларга қарши курашдаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Regnum хабар берди.

Фото: Fars News

Вазирнинг айтишича, Эрон 2011 йилдан бери Сурия билан ҳамжиҳат бўлиб келяпти. Кўплаб араб давлатлари Сурия халқини унутган пайтда Эрон тажовузкорларга қарши курашда ёрдам берган.

Волид Муаллим Эрон қўшинлари бугунги кунда Сурияда бўлиб турганини инкор этди ва мамлакат ҳудудида фақат эронлик маслаҳатчилар борлигини таъкидлади.