Ёқутистонда ичига яна бир олмос бемалол жойлашадиган олмос топилди. Ноёб тош Нюрбинск кон-бойитиш комбинатида қазиб олинган.

Фото: Meduza

Компания мутахассислари бундай «она-бола» олмос тарихда илк марта қазиб олинганини маълум қилган. Тошнинг оғирлиги 0,62 каратни, ички кристаллнинг оғирлиги эса 0,02 каратни ташкил этди.

«Алроса» илмий-тадқиқот геологик корхонаси директори ўринбосари Олег Ковалчук бундай тошнинг пайдо бўлишининг иккита асосий фаразини илгари сурди:

  • Ўсиш жараёнида олмос бошқа минерал томонидан ўзлаштирилган, у кейинчалик эриб, бўшлиқ ҳосил қилган;
  • Олмос жуда тез ўсган, натижада унда поликристалл моддалар қатлами пайдо бўлган, кейин у эриб, бўшлиқ ҳосил қилган.

Нодир тош сотувга қўйиладими, йўқми ҳозирча номаълум.