Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан 35 км узоқликдаги «ЗИЛ» тоғ-чанғи базасида Россия президенти Владимир Путинга ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: 24.kg

Яқин орада Россия етакчисининг ҳайкали ёнига миннатдорчилик сўзлари ёзилган стелани ўрнатиш кўзда тутилган.

Шунингдек, базада Владимир Ильич Ленин ҳамда қирғизистонлик машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ҳам ҳайкаллари ўрнатилган.

Владимир Путиннинг бронза ҳайкали
Фото: 24.kg

Чингиз Айтматовнинг бронза ҳайкали
Фото: 24.kg

Жорий йилнинг 29 майида Қўрғон вилоятининг Частоозеря қишлоғида «Ватанга хизмат» деб номланган ҳайкал композициянинг очилиши бўлиб ўтган ва тадбир ташкилотчилари Россия президентининг бронзадан ясалган фигурасини ушбу комплекс марказига жойлаштиришни кўзлаганди. Аммо Қирғизистон президенти администрасияси ушбу ташаббусга розилик билдирмаган.