Таиланднинг Кхауяй миллий паркида олтита фил сувга чўкиб ҳалок бўлди, дея хабар берди «Интерфакс».

Фото: BBC

Хабарга кўра, фил боласи Хаев Нарок шаршараси яқинидаги дарё кечувида сирпаниб кетган ва тўда аъзолари уни қутқаришга уринган. Натижада фил боласидан ташқари яна бешта катта фил ҳалок бўлди.

Фото: The Sun

Яна иккита фил қутқариб олинди. Мутахассислар қутқариб олинган жониворлар ҳам ҳаёт учун курашиши оғир кечади сабаби ҳалок бўлган тўда аъзолари уларга жамоа сифатида кўмак берган, деб ҳисобламоқда. Филлар ниҳоятда таъсирчан ҳайвон ҳисоблангани учун ҳам қурбон бўлган гуруҳдошларини кўп ёдга олади.

Фото: The Sun

Шаршара яқинида бу каби фожиалар аввал ҳам содир бўлган. 1992 йилда шунга ўхшаш вазият юз бериши натижасида саккизта фил ҳалок бўлганди.

Таиландда тахминан етти мингта Осиё филлари ҳаёт кечиради.