Россияда Ойнинг орқа томони акс этган дастлабки суратлардан бири намойиш этилди. Сурат бундан 60 йил аввал «Луна-3» станцияси томонидан олинган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Сурат, картографик материаллар ва тасвирлар Россия илмий-техник ҳужжатлар давлат архиви томонидан тақдим этилган. Тақдим этилган материаллар орасида «Луна-3» станциясининг сурати бор, шунингдек, Ер йўлдошининг орқа томони қандай қилиб суратга олингани схемалар билан кўрсатилган.

Фото: «РИА Новости»

«Луна-3» станцияси 1959 йилнинг 4 октябрида «Восток-Л» ракета ташувчиси билан учирилган ва 207 кун парвоз қилган. Унинг ёрдамида ўша йилнинг 7 октябрида Ойнинг орқа томони Ердан 60—70 минг километр масофада биринчи марта суратга олинган. Суратлар ёрдамида Ойнинг биринчи атласи ва харитаси тузилган. 1961 йилда эса Ойнинг янги глобуси ишлаб чиқилган.

2018 йилнинг декабрь ойида Хитой Ойнинг орқа томонини ўрганиш учун Chan’e-4  космик аппаратини учирди. Аппарат Ойнинг жанубий қутби минтақасидаги Эйткен ҳавзасига қўнган.