Темир йўл чипталарини сотишнинг янги тизими асосида ишлаб чиқилган Uzrailway tickets мобил дастурининг янги версияси ишга туширилди.

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»

Унда қўшимча ишланмалардан ташқари онлайн тартибда электрон чипталарни қайтариш каби янгилик ҳам бор. Агар олдин дастурда рўйхатдан ўтган бўлсангиз, қайтадан бу ҳаракатни такрорлашнинг ҳожати йўқ: тизим сизни автоматик тарзда эслаб қолади.

Мобил дастур Android платформасида фаолият кўрсатмоқда. Яқин орада ундан iOS платформали қурилмаларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Чипталарни Узкард пластик карталари орқали харид қилиш мумкин. Келгусида халқаро тўлов тизимлари ёрдамида ҳам сотиб олиш имконияти кўриб чиқилмоқда.