Туркия шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси (KVKK) фойдаланувчиларга оид шахсий манбалар махфийлиги бузилгани учун Facebook’ка нисбатан 1,6 миллион лира (282 минг доллар атрофида) жарима қўллади. Бу ҳақда «Kod.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Kod.ru»

Шахсий маълумотлар оммага ошкор бўлиши ўтган йили рўй берганди. Ўшанда бу ҳолатдан салкам 300 минг фойдаланувчи жабрланган. Учинчи шахслар кўриши мумкин бўлган маълумот исм-шариф, сана ва манзилга доир манбалар эди.

Бошқарма мазкур ҳолатнинг олдини олиш учун қонун талабларига биноан тегишли маъмурий ва техник чоралар кўрилмаганини аниқлади.